Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар тайёрлаяпти

АҚШ шахсан Путинга қарши санкциялар тайёрлаяпти

Фото: «The Washington Post»

АҚШ демократ-сенаторлари бугун, 12 январь санасида Россияга қарши янги санкциялар пакетини тақдим этиши кутилмоқда. Ўзида мавжуд ҳужжатларга асосланиб, бу ҳақда «The Washington Post» ёзмоқда.

Нашрга кўра, Россия Украинага босқин уюштирган тақдирда, санкциялар кучга киради. Айтилишича, президент Владимир Путинга тааллуқли чекловлар ҳам бор. Шунингдек, Россиянинг қатор юқори амалдорлари ва ҳарбийлари, банклари ва SWIFT тизими чекловга тушиши мумкин.

Таъкидланишича, демократлар таклиф қилган санкциялар Оқ уй томонидан қўллаб-қувватланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг