Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Грецияда иссиқ сабаб очиқ ҳаводаги ишлар чекланди

Грецияда иссиқ сабаб очиқ ҳаводаги ишлар чекланди

Фото: ERR

Грециядаги кучли иссиқ ҳаво сабабли бугун соат 13:00 дан 17:00 гача очиқ ҳавода бажариладиган айрим ишлар вақтинча тақиқланди.

Мамлакат Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда.

Ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий Юнонистон, Фессалия, Пелопоннес яримороли ҳамда пойтахт Афина жойлашган Аттика минтақасида қурилиш, кема таъмирлаш заводлар, курьерлик хизмати каби очиқ ҳавода амалга ошириладиган ишлар соат 13:00-17:00 оралиғида тўхтатилади.

Шунингдек, соғлиғида муаммоси бўлган, ёши катта ва ҳомиладор ходимлар каби хавф гуруҳига кирувчи офис ходимларига уйдан туриб ишлашга рухсат берилди.

Греция Миллий метеорология хизмати маълумотига кўра, 19 июлдан буён мамлакатда давом этаётган иссиқлик тўлқини таъсирида бугун, кўплаб ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлади. Фессалия вилоятида эса ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бундан ташқари, Крит ороли, Пелопоннес яримороли ва Жанубий Эгей ороллари бошчилигидаги қатор ҳудудларда кучли иссиқ билан бирга Саҳро чўлидан келаётган чанг тўзонлари ҳам кузатилиши кутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг