Мадуро ва рафиқаси камида 50 йилга қамалиши мумкин
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва рафиқаси Силия Флорес. 2024 йил 2 августда Каракасда олинган сурат.
АҚШ прокурорлари Венесуэланинг ағдарилган президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга нисбатан янги айбловларни эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Улар сиёсий рақиблари ҳамда АҚШ фуқароларини қийноққа солиш учун тил бириктирганликда айбланмоқда. Бундан аввал эр-хотинга гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича ҳам айблов қўйилган эди.
63 ёшли Мадуро ва унинг 69 ёшли рафиқаси шу йилнинг 3 январ куни Каракасдаги уйида Америка ҳарбийлари томонидан қўлга олинган эди. Улар ҳозирда АҚШда ҳибсда ушлаб турилибди.
Агар эр-хотиннинг айбдорлиги исботланса, улар барча айбловлар бўйича камида 50 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Суд жараёни келаси йили бошланиши кутилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter