Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода Aman Group билан туризм соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Бухорода Aman Group билан туризм соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Aman Group» раиси Владислав Доронин ҳамда «Capital Group» директорлар кенгаши раиси Павел Тё билан учрашиб, Бухорода туризм соҳасини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

«Биз тарихий меросга авайлаб ёндашадиган халқаро брендлар билан шерикликка очиқмиз. Бундай ташаббуслар мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

«Aman Group» дунёдаги энг нуфузли люкс меҳмонхона ва курорт брендларидан бири ҳисобланади. Компания меҳмонларга нафақат юқори даражадаги хизмат, балки жойлашган ҳудуднинг табиий ва маданий муҳитига уйғунлашган ўзига хос тажриба тақдим этиш концепцияси билан танилган.

Бухоро каби бой тарихий меросга эга шаҳарда халқаро люкс туризм бренди билан ҳамкорлик қилиш сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, юқори даромадли туристларни жалб этиш ва маҳаллий иқтисодиёт учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг