Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман! Август ойидан «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи ошади

Расман! Август ойидан «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи ошади

Фото: «Халқ сўзи»

Халқаро пресс-клубда «Ўзавтосаноат: муаммоларнинг таҳлили ва ривожланишнинг янги стратегиясини белгилаш» мавзусида йиғилиш ўтказилмоқда.

Ушбу йиғилишда «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан Ўзбекистонда «GM Uzbekistan» машиналари нархи ошини маълум қилди. Унинг қайд этишича, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади. Бу ҳақда йиғилишда иштирок этаётган «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Ташкилот нархларнинг ошишига қуйидаги сабабларни кўрсатган:

  • девалвация жараёни;
  • чет элда автомобилларнинг кам миқдорда сотилиши;
  • имтиёз ва преферециялар, яъни давлат томонидан автомобиль сотиб олишга имтиёзлар кўплиги;
  • интеллектуал мулк йуклиги.

Аввалроқ «GM Uzbekistan» машиналарининг нархи 10-12 фоизга ошиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг