Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ омборхоналари кулга айланди

БМТ омборхоналари кулга айланди

Фото: «Евроньюс»

Яманда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури(World Food Programme)га қарашли омборлар жойлашган бинода ёнғин чиқди. Мамлакат ғарбидаги Ҳудайба порт-шаҳрида содир бўлган воқеада қуруқ озиқ-овқатлар ҳамда мой жойлашган омборлардан бештаси куйиб кул бўлди.

Ёнғиннинг сабаби ҳануз аниқланмаган. Бироқ воқеа жойига етиб борган ўт ўчиришга масъул ходимлардан бирининг айтишича, электр тармоғидаги қисқа туташувлар оқибатида ёнғин юз берган.

Саудия Арабистони бошчилигидаги каолицион кучлар қўллаб-қувватлаётган Яман ҳукумати билан Эрондан кўмак олувчи ҳусийлар орасида давом этаётган тўқнашувлар майдонига айланган Яманда аҳолининг 80 фоизи ташқи кўмакка муҳтож. БМТ маълумотларига кўра, Яманга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами аҳолининг эҳтиёжини тўлиқ қоплашга етмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг