Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ноёб табиат ҳодисаси кузатилади

Бугун ноёб табиат ҳодисаси кузатилади

Бу галги тўлиной Ойнинг Ерга нисбатан жуда яқин бўлган пайтида содир бўлади.

Бу ходисага хаваскор астрономлар «Суперой» деб ном беришган, чунки яқинроқ бўлгани сабаб Ой каттароқ кўринади.

Гап шундаки, Ой ва Ер орасидаги ўртача масофа 384 минг км.ни ташкил қилади. Ой Ер атрофида эллипс бўйлаб ҳаракатланади ва 1 йилда 12-13 марта Ерга яқинлашиб-узоқлашади. Энг қисқа масофа перигей деб номланади ва у 356 минг км.ни, энг катта масофа эса апогей дейилади ва у   406 минг км ни ташкил қилади.

Ҳар гал перигей пайтида масофа ҳар хил бўлиб, бу сафарги яқинлашиш 13 июль куни Тошкент вақти билан 14:06 га тўғри келади ва у 357 264 километрни ташкил қилади. Бу 2022 йилдаги энг қисқа масофадир. Айтиш лозим, бу пайтда Ой бизнинг минтақа учун горизонтдан пастда бўлади ва у кўринмайди.

Шундан 9 соату 32 дақиқа ўтгандан кейин эса Ой тўлиной фазасига киради — унинг 100 фоиз сирти Қуёш нури билан ёритилади. Масофа нисбатан қисқа бўлгани учун Ойнинг гардиши бошқа тўлинойларга нисбатан каттароқ бўлади.

Бугун Ой кечки пайт 20:07да чиқади ва эрталаб 3:51 гача осмонда бўлади. Табиийки, ўзининг энг тўлиқ фазаси — 23:38 да осмонда анча баландда бўлади ва уни бемалол кузатиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг