Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамазон ойи 19 феврал санасидан бошланади

Рамазон ойи 19 феврал санасидан бошланади

Фото: Xabar.uz

2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 феврал кунига тўғри келади.

Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. Президентнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида» ги қарори эълон қилинди. 

«Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» деган эзгу ғоя асосида:

- кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

- маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;

- ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод этиш;  

- Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказишга алоҳида эътибор берилиши кўзда тутилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг