Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарангиз Режаметова ЙТҲ қурбони бўлди

Фарангиз Режаметова ЙТҲ қурбони бўлди

Фото:«Ok.ru»

Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильми бош роль ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

«У кичкиналигиданоқ жуда мустақил қизалоқ эди. Кўзларида бир дунё орзу-умидлар бор эди. Э худо...Фотима Режеметова..онаси..ўша бир ҳафта илгари уларнинг худди дугоналардек бир-бирларига бўлган муносабатларини кўриб ҳавас қилгандим. Ичимда «Фотима қизига жуда суяниб қолибди»-дея ўйлаганларим эсимда. Фотимага тоғдек сабр тилайман. Бу дардни енгиш оғир...ҳеч ким болам демасин..Бу оилани таниганлар, эртага Фарангизни соат 13-00да сўнгги йўлга кузатишар экан. Фарангизжон, ҳур қизим..жойларинг жаннатда бўлсин!

Рулда кетаётиб, дунё қўлимда деб ўйлайдиганлар, худо сизга инсоф берсин! Бир оилани тўзғитиб кетганингизни биласизми? Агар сиз рулда хушёрроқ бўлганингизда, Фарангиз ҳозио уйида ширин тушлар кўриб ухлаб ётган бўлар эди..» дея ёзган журналист.

Таҳририятимиз номидан Фарангиз Режаметованинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг