Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда теракт. Аслида нима бўлган эди?

Францияда теракт. Аслида нима бўлган эди?

Фото: «Le Monde»

Франциянинг Од департаментида жойлашган супермаркетда номаълум шахс мижозларни гаровга олиб, отишма содир этгани ҳақида хабар берган эдик.

Франция Ички ишлар вазири Жерард Колломб журналистлар билан бўлиб ўтган интервью чоғида Франциянинг Од префектураси Треб коммунасида содир бўлган теракт ижрочисининг ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Ле Монде» нашри хабар бермоқда.

Унинг хабар беришича, воқеа натижасида 3 киши, шундан икки киши супермаркетда ўлдирилган. 2 киши жиддий жароҳатланган, жумладан, бир полиция ходими ҳам. Шунингдек яна бир нафар полициячи ўзини гаровга олинган бир аёл ўрнига алмашишни сўраган.

Бироз олдинроқ ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу ҳаракатни ўз зиммасига олгани маълум қилинган эди.

Ички ишлар вазири ҳодисанинг хронологик тартибини ҳам журналистларга маълум қилди. Унинг фикрича, террорчи дастлаб бир автомобилни ўғирлаган. Автомобилда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган. Улардан бири вафот этган бўлса, яна бири жароҳатланган.

Кейин эса Республика хавфсизлик идораси ходимларига ҳужум қилган. Улардан бири жиддий жароҳатланган. Сўнг, Требдаги Супер У деб номланган супермаркетлар тармоғига бостириб кириб, у ердагиларни гаровга олган ҳамда икки кишини отиб ўлдирган.

Воқеа жойига зудлик билан полиция ходимлари етиб келган ва гаровдагиларни озод қилиш чораларини кўрган.

Гаровга олган шахснинг исм-фамилияси маълум қилинган. У 26 ёшли каракасонлик Редуан Лакдим исмли шахс бўлиб, полиция ходимларига бир нечта майда жиноятлари туфайли таниш бўлган. Шунингдек, вазир унинг наркодилер бўлганини ҳам қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг