Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда мактаб ўқувчиси мусобақа вақтида уч нафар яқинидан айрилди

АҚШда мактаб ўқувчиси мусобақа вақтида уч нафар яқинидан айрилди

16 феврал куни Потакет шаҳрида (Род-Айленд штати) икки мактаб жамоаси ўртасидаги хоккей мусобақаси пайтида отишма содир бўлди.

Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 атрофида мусобақа пайтида юз берган. Қуролли ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна уч нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлаган. У 56 ёшли Роберт Дорган бўлиб, мусобақада иштирок этган ўқувчилардан бирининг отаси экани маълум қилинди. Тергов маълумотларига кўра, у оила аъзоларига ўқ узган, хотини ва унинг укасини ўлдирган, сўнгра ўз жонига қасд қилган.

Гувоҳларнинг айтишича, қуролланган бошқа бир ота ҳужумчини қуролсизлантиришга уринган. Ҳодиса жойидан барча қуроллар мусодара қилинган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг