Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахга келган сел ДХХ ходимини ҳаётдан олиб кетди (видео)

Жиззахга келган сел ДХХ ходимини ҳаётдан олиб кетди (видео)

Кадр: «Sevimli»

Жиззах вилоятига кучли сел келиши Давлат хавфсизлик хизмати ходимининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканали хабар берди.

Айтилишича, сел келган пайтда ФВВ, ИИВ, ДХХ, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида 2014 йилдан буён шартнома асосида ишлаб келган Ўрозалиев Шоҳрух Норжигит ўғли ҳам сел келаётганда унинг йўлини тўсиш чоғида ҳаётдан кўз юмган.

Ўғлим ёшлигидан ҳарбий бўламан, деб орзу қилар эди. Худога шукрки, худо ниятига етказди. Ҳарбий бўлди, уч-тўрт йил шу соҳада ишлади.

Ўғлим ўз қасамёдини бузмасдан, ўз жонини Ватан учун фидо қилди. Шундай ўғлим борлигидан фахрланаман. Энди ўғлимнинг армони йўқ.

Норжигит Ўрозалиев,
марҳум Шоҳрух Ўрозалиевнинг отаси

Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошларида Ўзбекистон бўйлаб кучли сел келиши кузатилди. Хусусан, Чироқчида келган сел беш кишини ҳаётдан олиб кетди, Косонсойдаги қишлоқларни ва Қумқўрғондаги 150 дан ортиқ хонадонни сув босди, Навоий вилояти чорвадорларига ҳам жиддий зарар етказди ва Жом қишлоғига 7 миллиард сўмлик зарар келтирди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг