Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манғистовда рўй берган фожиа қурбонлари сони яна биттага кўпайди

Манғистовда рўй берган фожиа қурбонлари сони яна биттага кўпайди

Фото: «TengriNews»

Кеча, 1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.

Саётес қишлоғи яқинида «Оқтов — Бейнов» автойўлида «Shacman» юк машинаси «Lada Largus» енгил автомобили билан тўқнашиб кетиши оқибатида олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЙТҲ оқибатида машинада ёнғин содир бўлгани ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан эканини билдириб, уларнинг дастлабки рўйхатини келтирган эди.

Маълум бўлишича, фожиа қурбонларининг сони 6 эмас, етти кишидан иборат. Рўйхатга 1991 йилда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ туманида истиқомат қилган Машарипов Санжар Турдиевич ҳам қўшилган. У ҳам «Лада Ларгус» йўловчиларидан бири эди.

«Xabar.uz» ушбу фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг