Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Муродбой» ва унинг шериклари суд залида қўлларини кесишди

«Муродбой» ва унинг шериклари суд залида қўлларини кесишди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда суд залидаги судланувчилар кабинасида бир нечта кишининг билак томирлари кесилгани, кабина ойнаси ва деворларига қон билан турли ёзувлар ёзилгани акс этган видеолар тарқалди.

Видеолардаги ушбу шахслар чинозлик Аҳмадбойнинг ёрдамчиси, халқ орасида «Муродбой» номи билан танилган Мирзамурод Юнусалиев ва унинг жиноий шериклари экани айтилади.

Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2021 йил 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида содир бўлган.

Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган ва айни вақтда 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар:

  • М.Юнусалиев (1984 й.т., 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда),
  • Ғ.Муроджонов (1987 й.т. 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда),
  • А.Қудратов (1980 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда),
  • Э.Шарипов (1987 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда),
  • С.Юлчиев (1989 й.т., 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда) лар Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 2021 йил 25 май кунидаги сўровномасига асосан бошқа жиноят иши бўйича ЖИБ Янгийўл шаҳар судига юборилган.

Суд жараёни давомида соат 15:30 ларда, М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов ва А.Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловлардан норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия бўлаклари билан ўзларига ўзлари тан жароҳат етказган, турли ноўрин талабларни қўйиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Махбусларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шу куни соат 20:00 ларда 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб бориб топширилган, дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг