Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда Cobalt дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

24 ноябр куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент — Олмалиқ» автомобил йўлида Cobalt русумли автомашинани бошқараётганда рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳамда 1994 йилда туғилган икки нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг