Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангарондаги ЙТҲда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқлаштирилмоқда

Оҳангарондаги ЙТҲда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқлаштирилмоқда

Фото: «Спутник»

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган номаълум эркак кишининг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси.

Қайд этилишича, кеча, 3 март куни соат 20:00 ларда Наманган вилоятида яшовчи Ш.Ш. ўзига тегишли «Нексия» автомашинасини «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган 148-километрида бошқариб кетаётган бўлган.

Оқибатда пиёда, шахси номаълум осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 30-35 лардаги эркак кишини уриб юборган. Пиёда ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг