Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Пулковога қўниш вақтида қўниш йўлагидан чиқиб кетди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Пулковога қўниш вақтида қўниш йўлагидан чиқиб кетди

2 март куни соат Москва вақти билан 21:59 да «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилган Boeing-767 йўловчи самолёти «Пулково» аэропортида қўнишни амалга оширгач, учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Самолётга зарар етмаган, йўловчиларни эвакуация қилишга зарурат туғилмаган.

Ҳодисага об-ҳаво ва йўлакнинг ҳолати сабаб бўлган, деб таҳмин қилинмоқда.

Самолёт бортида 241 нафар йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Россия Федерацияси тергов қўмитаси ва Росавиация «Пулково» аэропортида воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг