Қозоғистонда салонида 54 ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради
Жорий йил 30 ноябрь куни соат 21:00 да «Россия Федерацияси – Актобе – Қизилорда – Алмата» республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида «Москва – Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасининг Қозоғистон Республикаси ваколатли идоралари маълумотига таяниб хабар беришича, ҳодиса вақтида автобусда 54 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Актобе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилиб, уларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилган.
«Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Вазият Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Қозоғистон томонининг масъул идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган», – дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter