Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда яна бир савдо марказида ёнғин содир бўлди

Россияда яна бир савдо марказида ёнғин содир бўлди

Фото : Кирилл Василев

Бугун, 4 апрель куни Москванинг шарқий қисмида жойлашган «Персей для детей» номли болалар савдо марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар махсус хизматларидаги манбага асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.

«Жароҳатланганлар бор, савдо марказидагилар қутқарув зинапояси орқали эвакуация қилинган», деган агентлик суҳбатдоши.

Тўрт қаватли савдо маркази 2009 йилдан бери фаолият юритмоқда. У болалар буюмларини сотишга мўлжалланган бўлиб, унда аттраксионли кўнгилочар жой ҳам мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг