Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда навбатдаги мудҳиш ЙТҲ

Тошкентда навбатдаги мудҳиш ЙТҲ

Фото: «GUVD.uz»

Бугун, 4 март куни тунги соат 00:15ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасидаги «Транстехбутлаш» МЧЖ қарама-қаршисида ҳайдовчи «Нексия» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бошқа бир «Кобальт» русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юқорида кўрсатилган иккала транспорт воситасининг ҳайдовчилари ҳамда «Кобальт» автомашинаси йўловчиси турли тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасаларга жойлаштирилганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг