Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги боғчада 32 нафар бола заҳарланди

Тошкентдаги боғчада 32 нафар бола заҳарланди

Фото: «Xabar.uz»

Мактабгача таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олган. Жойда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирилиги вакиллари ҳам иш олиб бормоқдалар.

Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда.

Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилди. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади.

Келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг