Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги Ботаника боғида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги Ботаника боғида ёнғин содир бўлди

Бугун соат 11:55да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди.

Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг