Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўйдаги томоша: Бухорода кортеж машиналари жарима майдончасига тушди

Тўйдаги томоша: Бухорода кортеж машиналари жарима майдончасига тушди

Видеодан кадр.

Ижтимоий тармоқларда давлат рақамини ечиб қўйган ҳолатда йўлда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган тўй кортежи кенг жамоатчиликнинг эътирози ва муҳокамасига сабаб бўлди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Бухоро вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот гуруҳи катта инспектори Умиджон Баракаевнинг «Xabar.uz» га маълум қилишича, мазкур ҳаракат йўл ҳаракати бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган тартиб асосида қоидабузарларнинг автомашиналари жарима майдонига жойлаштирилган. Уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида ўнга яқин фуқаролар ўзларига тегишли бўлган автомашиналарда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қоидабузарлик содир этган ҳолда тўй кортежини уюштиришган. Қишлоқ кўчалари бўйлаб, шовқин-сурон солиб, баланд мусиқа оҳангида, устига-устак, давлат рақамига ечиб ташлаган ҳолда одамларнинг норозилигига қарамай, тўхтовсиз ҳаракатланишган. Бундан ташқари, қонунга зид равишда машина салони тепа қисм ойнаси (лук)дан туриб, тўй кортежини видеотасвирга олишган ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларнинг ҳар бирининг шахсига аниқлик киритилган ва уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

«Дўстимизнинг тўйида қонун таъқиқларига қарамай, ўз машиналаримиз давлат рақамини ечган ҳолда кортеж уюштирдик. Қилган ишимиздан пушаймонмиз»,-дейишди ҳайдовчилар.

Кортежда иштирок этган барча транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Сўнгги пайтларда тўйлардаги тўй кортежлари алоҳида муаммога айланмоқда. Йигирма-ўттизта машина, моторларни бақиртириб, шаҳар ва қишлоқ кўчаларида қаттиқ сигнал, товуш баландлатгичлар, ҳатто, машинанинг юқори қисмида тик турган одамлар - булар, нафақат, қонунбузарлик содир этишмоқда, балки, атрофдаги бошқа инсонларга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишмоқда. Бундай «байрамона» шовқин жамият маданиятини издан чиқариши, шубхасиз. Бундай муаммоларга биргаликда курашишимиз керак»,-дейди ахборот гуруҳи катта инспектори.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг