Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон чегарачилари Каспий денгизида эронлик икки балиқчини отиб қўйди

Туркманистон чегарачилари Каспий денгизида эронлик икки балиқчини отиб қўйди

Фото: «Kaspika»

Эрон расмийларининг баёнотига кўра, 21 март куни тунда Туркманистон чегара хизмати вакиллари Каспий денгизида туркман ҳудудига ўтгани учун ўт очиб эронлик икки балиқчини ўлдирди ва яна икки нафарини қўлга олди.

Эроннинг Бандар-Туркман шаҳри раҳбари Илёс Хивачининг «IRNA» давлат ахборот агентлигига маълум қилишича, ҳибсга олинганлар  ва ўлдирилган балиқчиларнинг жасадлари Туркманистон ҳудудида қолмоқда. Унинг айтишича, тўрт нафар балиқчининг ҳаммаси Бандар-Туркман шаҳрида истиқомат қилган.

Хабарларга қараганда, огоҳлантиришларга қарамай балиқчилар, чегара ҳудудларида балиқ тута бошлаган. Чегарачилардан бири ўт очганидан сўнг балиқчилардан бири ўша заҳоти ҳалок бўлган, жароҳат олган иккинчиси эса кейинроқ вафот этган. «Эрон расмийлари туркман чегарачиларининг хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлганини айтишмоқда», — дея таъкидлайди «IRNA» агентлиги.

Агентликнинг таъкидлашича, Каспий денгизида эронлик балиқчилар, жумладан Бандар-Туркман вилоятининг аҳолиси иштирокида шунга ўхшаш ҳодисалар аввал ҳам юз бериб турган. Бир неча йил давомида туркман чегарчилари Эрон балиқчиларига нисбатан бир неча бор қурол ишлатган.

Туркманистон расмийлари эронлик балиқчиларнинг Каспий денгизида ўлдирилиши юзасидан изоҳ бермади.

Каспий мақоми ҳамон белгиланмаган, шу сабабли денгизнинг ҳудудий бўлиниши баҳсли бўлиб қолмоқда ва минтақа мамлакатлари ўртасида мажороларга, жумладан балиқ тутиш масаласида низоларга сабаб бўлаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг