Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбаси муддати маълум қилинди

АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбаси муддати маълум қилинди

АҚШ ушбу ҳафтанинг дам олиш кунларида Эронга зарба бериш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда CBS News.

Манбааларга таянилган ҳолда тарқатилган хабарда айтилишича, АҚШ маъмурияти ҳозирча якуний қарорни қабул қилмаган.

Миллий хавфсизлик аппарати ходимлари АҚШ президенти Дональд Трампга “ҳарбийлар Эронга эҳтимолий зарбаларни шанба куниёқ амалга оширишга тайёр, бироқ амалий ҳаракатлар муддати ўзгариши мумкин”, деб ҳисобот берган.

Таъкидланишича, айни пайтда Оқ уйда можаро кескинлашуви хавфи, шунингдек эҳтимолий ҳужумдан воз кечишнинг “сиёсий ва ҳарбий оқибатлари” баҳоланмоқда.

Бундан аввал TWZ нашри АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг Эрондаги эҳтимолий операцияси бир неча кун эмас, балки ҳафталар давом этиши мумкинлигини ёзган эди. Бунга Вашингтон томонидан Яқин Шарққа юборилаётган ҳарбий техника ҳажми ишора қилаётгани қайд этилган.

Шунингдек, АҚШ Эронга қарши бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган кенг кўламли ҳарбий операция тайёрлаётгани, бу эса тўлақонли урушга айланиши эҳтимоли борлиги маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг