Автобус ва «Тез ёрдам»га ташвиш тугмалари ўрнатилади
ИИВ Қўриқлаш департаменти шаҳар жамоат транспорти ва «Тез тиббий ёрдам»га шартнома асосида хизмат кўрсатади.
ПҚ-360-сон қарорда белгиланишича, Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда йўналишли автобуслар ва тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига босқичма-босқич ташвиш тугмаларини ўрнатиб, уларга жамоат тартибини сақлаш, тиббий ёрдам ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича шартнома асосида қўриқлаш хизматлари кўрсатишни йўлга қўяди.
2026 йил 1 январдан бошлаб эса вазирлик техник қўриқловга олинган объектларни алоҳида гуруҳларга ажратган ҳолда кўрсатилган қўриқлаш хизматлари учун дифференциал тўлов тизимини жорий этиши керак.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter