Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бодикамера». Ходим қаерда хизмат қиляпти, ким безорилик қилди, ҳаммасини кўрсатади

«Бодикамера». Ходим қаерда хизмат қиляпти, ким безорилик қилди, ҳаммасини кўрсатади

Фото: «Xabar.uz»

2019 йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш башқармаси патруль-пост хизмати батальони саф бўлинмалари ходимлари республикамиз миқёсида биринчилардан бўлиб 19 дона замонавий «бодикамера» билан таъминланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Аввалроқ сайтимизда «бодикамералар» билан Сурхондарё вилояти ЙПХ ходимлари таъминлангани хабар қилинган эди. Ушбу «бодикамералар» Хитой халқ республикасида ишлаб чиқарилган бўлиб, Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берадиган турли зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш ва зиддиятли ҳолатлар содир бўлганида ушбу ҳолатга ойдинлик киритилишига хизмат қилади.

Бундан ташқари ушбу камералар ходимларнинг хизмат кийимига қулай ўрнатилиши билан ажралиб туради.

Таҳлилларга кўра, айрим фуқароларнинг жамоат тартибига риоя қилмасликлари, туннинг қоронғу вақтларида ҳар хил пана жойларда шубҳали шахсларнинг пайдо бўлишлари, шубҳали шахсларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари мавжуд бўлмаслиги, спиртли ичимликлар истеъмол қилган фуқароларнинг жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Бундай вазиятларда Патруль-пост хизмати ходими ушбу ҳуқуқбузар фуқароларга содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтириб бериши ва энг яқин масофада жойлашган Ички ишлар органларига олиб бориши учун ортиқча вақт сарфлашга тўғри келади.

Замонавий «бодикамера» ходимларга ана шу каби вазиятларда жуда қўл келади. Махсус буюртма асосида хорижда ишлаб чиқарилган ушбу камералар иссиқ ёки совуқ об-ҳаво шароитида ҳам узлуксиз 12 соат ишлаш қувватига эга.

Камера 32 Гб. хотирага эга бўлиб ходимларнинг хизмат фаолиятлари тўлиқ видеотасвирга олиш хусусиятига эга. Шунингдек ушбу камераларга «GPS» навигатор тизими ўрнатилган бўлиб патруль-пост хизмати ходимининг қаерда хизмат олиб бораётгани ҳақида Навбатчилик қисмида ўрнатилган махсус тармоқ орқали ахборот бериб турилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг