Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар вазирлиги Сурхондарёда оммавий сайёр қабул ўтказмоқда

Ички ишлар вазирлиги Сурхондарёда оммавий сайёр қабул ўтказмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари иштирокида оммавий сайёр қабули Термиз шаҳрида бошланди.

Сайёр қабул Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгашига қарашли Ёшлар маркази биносида ташкил қилинди.

Термиз шаҳрида ўтказилаётган мазкур оммавий сайёр қабулга вилоятнинг Термиз шаҳри, Термиз, Музработ, Қумқўрғон, Қизириқ, Шеробод, Бойсун ҳамда Ангор тумани аҳолиси сайёр қабулга қийинчиликларсиз етиб келишлари учун автобус қатновлари ташкил этилди.

Фуқаролар ўз мурожаатларини монеликсиз, тўсиқсиз баён этишлари учун мурожаатларни қайд этиш жойлари ташкил қилинди. Мурожаатчилар ўз навбати келгунига қадар Ёшлар марказининг фаоллар залида ҳордиқ олишлари, бундан ташқари, марказ ошхонасида ош истеъмол қилишлари, соғлигидан шикояти бўлган фуқаролар тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин томонидан ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, чуқур ўрганилмоқда.

Ташкил қилинган оммавий сайёр қабул ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг