Икки судянинг ваколати тугатилди
Икки суья қонунийликни бузганлиги учун судялик ваколати тугатилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши
матбуот хизмати хабар берди.
Судялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
- Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг раиси Н. Ражабов — одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун ва ёзма аризасига асосан;
- Самарқанд вилояти Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси С. Солиев — Судялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимларидан озод этилиб, судялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter