Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистонлик маньяк» Москвада суд қилинади

«Ўзбекистонлик маньяк» Москвада суд қилинади

Фото: Россия тергов қўмитаси

Беш нафар аёлнинг қотиллигида абланаётган Б.Матёқубовга нисбатан очилган жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланди, деб хабар берди Россия тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Тергов маълумотларига кўра, 2015 йилнинг январидан апрель ойига қадар Б.Матёқубов Москва шаҳри ва областида овлоқ жойлар ва паркларда аёлларни ортидан кузатиб, давомли қотилликлар содир этган.

«Маньяк» бир неча йил давомида бошқа мамлакатда яшириниб юрди. Бироқ 2017 йил декабрда қўлга олиниб, Москвага экстрадиция қилинди», дейилади хабарда.

Экспертиза жараёнида психологлар ва бошқа мутахассислар унинг қизиққон ва ўч олишга ташналиги, аёлларга нисбатан шахсий адовати борлигини аниқлашган.

Тергов давомида Матёқубов барча жиноятларда айбини тан олган. Жиноий иш судга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг