Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгийўлда акушер-гинеколог янги туғилган чақалоқни 100 долларга сотиб юборди

Янгийўлда акушер-гинеколог янги туғилган чақалоқни 100 долларга сотиб юборди

Фото: «Xabar.uz»

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х.  янги туғилган чақалоқни сотиб юборганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Акушер-гинеколог фуқаро З.Э.га унинг 1 апрелда туғилган қизи туғруқ вақтида ўлганлигини айтган.

Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, фуқаро Р.Х. 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг