Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юлдуз Усмонованинг суди яна қолдирилди

Юлдуз Усмонованинг суди яна қолдирилди

Қорақалпоғистоннинг «Эл хизматида» газетаси журналистлари хонанда Юлдуз Усмоновани маҳаллий телеканаллардан бирида айтган гаплари учун судга беришгани ҳақида хабар берилганди.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг иш юритувига келиб тушган суд муҳокамаси 7 июль куни соат 14:00 га тайинланган, аммо жавобгар Ю.Усмонова судга ўзининг соғлиги ёмонлиги сабабли ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилган. Шунга асосан суд мажлиси 2021 йил 16 июль куни соат 14:00 га қолдирилганди.

Маълум қилинишича, бугунги судда ҳам Юлдуз Усмонова қатнашмаган.

Даъвогар жавобгар вакилининг иштирок этишига эътироз билдириб, шахсан Ю.Усмонова қатнашишини сўраган.

Жавобгарнинг вакили —  адвокат ёзма илтимоснома киритиб, иш ҳужжатлари билан танишиш ва суд муҳокамасига тайёрланиш учун муҳлат беришни сўради.

Суд ўз жойида ажрим қилиб, даъвогарнинг жавобгар вакили иштирок этишига йўл қўймаслик тўғрисидаги илтимосномасини рад этган.

Шунингдек, жавобгар вакилининг ишни кейинга қолдириш илтимосномасини қаноатлантиради.

Суд мажлиси ВКА режимида кўрилиши 2021 йил 23 июль соат 15:00 га қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг