Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан, булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ўзгарувчан, булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 13-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter