Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кеча тунда ёмонлашган Тошкент ҳавоси бугун тонгда яхшиланди

Кеча тунда ёмонлашган Тошкент ҳавоси бугун тонгда яхшиланди

Tashkent Air Data очиқ мониторинг маълумотларига кўра, 27 ноябр соат 21:00 да AQI 82 ни ташкил этган. Соат 22:00 да кўрсаткич 90 га, 23:00 да эса 98 га етган. 28 ноябр соат 00:00 ва 01:00 да ҳам индекс 97 даражасида сақланган.

CERNS мониторингида 28 ноябр куни эрталабги дастлабки қайд этилган кўрсаткич AQI 60, PM2.5 заррачалари миқдори эса 16,3 мкг/м³ бўлган. Мазкур маълумот бир соатлик кузатув натижасига асосланган.

Аввалроқ эълон қилинган прогнозда ҳам 27 ноябр кечқурун ҳаво сифати ёмонлашиши, соат 21:00 дан 01:00 гача халқаро AQI индекси бўйича «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражага етиши мумкинлиги билдирилган эди. Туннинг иккинчи ярмида эса вазият яхшиланиши кутилган.

Мутахассислар ҳаво сифати ёмонлашувини кечки соатларда ҳароратнинг пасайиши, шамолнинг кучсизлиги ва ҳарорат инверсияси билан изоҳлаган. Бу омиллар маҳаллий ҳамда қўшни ҳудудларда шаклланган ифлослантирувчи моддалар ва PM заррачаларининг тарқалишини чеклайди. Айни пайтда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан мониторинг қилиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг