Беларусь савдо тармоқлари ўзбек маҳсулотларига қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирокида 10 март куни Беларусьнинг йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистондан хўл ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини Беларусь савдо тармоқларига етказиб бериш, Беларусьдан эса гўшт ва сут маҳсулотларини ўзаро бозорларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар ишбилармонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш, контакт маълумотларини алмашиш ва яқин вақт ичида Беларусь чакана савдо тармоқларининг Ўзбекистонга бизнес-миссияларини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Мулоқот Палата раиси Даврон Вахабовнинг 2–6 март кунлари Беларусьга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг давоми сифатида ташкил этилди.
Ташриф доирасида томонлар ўзбек маҳсулотларини, аввало, йирик супермаркет тармоқлари орқали Беларусь бозорига кенгроқ олиб кириш имкониятларини муҳокама қилган эди.
Шунингдек, маҳсулотларни етказиб беришда логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш, жумладан, Ўзбекистонга юк билан келган транспорт воситаларини қайтишда бўш юбормасдан, улар орқали Беларусь бозорига маҳсулот етказиб бериш варианти ҳам кўриб чиқилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter