Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Cobalt учун 1 соатда 53 911 та шартнома тузилди

Cobalt учун 1 соатда 53 911 та шартнома тузилди

UzAuto Motors маълумот беришича, контрактлар очилган пайтдан бошлаб, 11:00 ҳолатига кўра UzAutoSavdo.uz онлайн платформаси орқали 53.911 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли расмийлаштирилган.

Компаниянинг билдиришича, мазкур жараён давомида онлайн-савдо тизими 30 марта киберҳужумга учраган. Шу билан бирга, платформада 165 мингдан ортиқ фаол сеанс ва ҳар сонияда 1.180 тадан зиёд янги сеанс кузатилган.

Ушбу давр мобайнида компания Call-маркази томонидан 584 та мурожаат қабул қилинган ва кўриб чиқилган.

Шунингдек, онлайн шартномаларда махсус QR-код мавжуд бўлиши кераклиги қайд этилди. Мазкур QR-код шартнома ҳақиқийлигини тасдиқлайди. Ушбу белгисиз QR-кодга эга ҳужжатлар учун “UzAuto Motors” АЖ ва Chevrolet’нинг расмий дилерлари жавобгар эмаслиги таъкидланди. Мижозлар шартнома тузишда ушбу QR-код мавжудлигини албатта текширишлари сўралди.

Компания автомобиль контрактига доир барча расмий маълумотлар расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг