MANAR Development ESG-кенгаши Қибрайда сайёр йиғилиш ўтказди
8 январь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида MANAR Development эксперт ESG-кенгашининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Ташриф мақсади компаниянинг ўз яшил кўчатзорини ташкил этиш учун кўриб чиқилаётган ер участкасини дастлабки баҳолашдан иборат эди.
Ташаббус MANAR Development лойиҳаларининг барқарор кўкаламзорлаштириш тизимини шакллантиришга қаратилган. Ушбу майдончада келажакда компания объектларини ободонлаштиришда фойдаланиладиган дарахтлар, буталар ва бошқа турдаги яшил ўсимликлар етиштирилиши режалаштирилмоқда. Бундай ёндашув Ўзбекистоннинг иқлим шароитлари ва муайян лойиҳаларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда экиш материалларини олдиндан тайёрлаш имконини беради.
Сайёр йиғилиш давомида ESG-кенгаши аъзолари участканинг хусусиятлари билан танишдилар, унинг салоҳиятини баҳоладилар ва якуний қарор қабул қилинишидан олдин қўшимча ўрганилиши лозим бўлган асосий кўрсаткичларни муҳокама қилдилар. Дастлабки кўздан кечириш натижаларига кўра, ҳудуд жойлашуви, майдони ва табиий шароитлари бўйича истиқболли деб топилди.
Муҳокама чоғида тупроқ сифати ва сув баланси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ESG-кенгаши аъзоси, Фанлар академияси Ботаника боғининг етакчи дендролог мутахассиси Атиргул Холмирзаева эксперт тавсиялари билан чиқди.
Яшил кўчатзор барқарор натижа бериб, самарали ишлаши учун ҳудудни ҳар томонлама ўрганиш зарур. Бу ўринда, аввало, тупроқнинг лаборатория таҳлили, унинг тузилиши, таркиби ва унумдорлигини баҳолаш ҳақида гап бормоқда. Ер ости сувлари сатҳи, уларнинг мавсумий ўзгариши ва чуқурлигини аниқлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўсимлик турларини танлаш ва уларни парвариш қилиш усулларига бевосита таъсир кўрсатади, – деди Атиргул Холмирзаева.
Унинг сўзларига кўра, айнан пойтахт иқлимига мослашган ўсимликларни танлаш ҳам принципиал аҳамиятга эга: Бу ўринда гап, аввало, тупроқнинг лаборатория таҳлили, унинг структураси, таркиби ва унумдорлигини баҳолаш ҳақида бормоқда.
Гап бир лаҳзалик декоратив ечимлар ҳақида эмас, балки узоқ муддатли барқарорлик ҳақида бориши керак. Булар маҳаллий иқлим шароитига, қурғоқчилик даврларига, ҳарорат ўзгаришларига яхши чидайдиган, шаҳар муҳитида тўлақонли ривожлана оладиган дарахт ва буталар бўлиши лозим. Бундай ёндашув яшил ўсимликларнинг соғломлиги ва уларнинг ҳақиқий экологик вазифасини таъминлайди, – деб таъкидлади мутахассис.
ESG-кенгаши MANAR Development компаниясига соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда участкада қўшимча муҳандислик-геологик ва агрокимёвий тадқиқотлар ўтказишни тавсия этди. Олинган маълумотлар асосида якуний экспертиза хулосаси тайёрланади ва бўлажак яшил кўчатзор концепцияси шакллантирилади. Унинг яратилиши компания томонидан лойиҳаларнинг экологик барқарорлигини ошириш, табиий ресурсларга масъулиятли муносабатда бўлиш ва сифатли шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган тизимли ESG ёндашувининг бир қисми сифатида кўриб чиқилмоқда.
ESG кенгаши MANAR Development компаниясига соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда участкада қўшимча муҳандислик-геологик ва агрокимёвий тадқиқотлар ўтказишни тавсия қилди. Олинган маълумотлар асосида якуний экспертиза хулосаси тайёрланади ва бўлажак яшил питомник концепцияси шакллантирилади. Унинг яратилиши компания томонидан лойиҳаларнинг экологик барқарорлигини ошириш, табиий ресурсларга масъулиятли муносабатда бўлиш ва сифатли шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган тизимли ESG ёндашувининг бир қисми сифатида кўриб чиқилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter