Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расмий баёнот: Аҳолини рўйхатга олиш тизимига ҳаккерлик ҳужумлари кузатилгани йўқ

Расмий баёнот: Аҳолини рўйхатга олиш тизимига ҳаккерлик ҳужумлари кузатилгани йўқ

Айни пайтда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий веб-сайти — census.stat.uz га кўп сонли фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида мурожаат қилаётгани сабабли қисқа муддатли техник узилишлар кузатилиши мумкин, дейилади расмий баёнотда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат веб-сайтга тушаётган юқори юклама билан боғлиқ бўлиб, айни дамда сервер қувватини ошириш ва тизим барқарорлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

“Фуқаролардан бироз вақт ўтиб қайта уриниб кўришларини сўраймиз. Барча маълумотлар хавфсиз сақланмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Бу жараёнлар мутахассислар томонидан назорат қилинмоқда. Тизимга ҳеч қандай ҳаккерлик ҳужумлари кузатилгани йўқ”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 15 январ соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.

Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг