Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ойлигингиз ошдими? Бугундан энг кам иш ҳақи 184 300 сўм бўлди

Ойлигингиз ошдими? Бугундан энг кам иш ҳақи 184 300 сўм бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 2 июль куни «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди.

Унга кўра, бугун, 15 июлдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,07 бараварга ошди.

Шундай қилиб, бугундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

  • иш ҳақи – ойига 184 300 сўм;
  • ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм;
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланди.

Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг