Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: 2022 йил нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш бўйича натижалар сарҳисоби

«Ўзбекнефтгаз»: 2022 йил нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш бўйича натижалар сарҳисоби

Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Ўзбекистонда нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғуланадиган асосий компания ҳисобланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфида 118 та кон мавжуд бўлиб, шундан 85 тасидан табиий газ қазиб олинмоқда. Қолган 33 та конда геология-қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

2022 йилда тизимни талаб даражасида ишлаши учун углеводород конларини самарали ва мақсадли ишлатиш, улардан табиий газ ва суюқ углеводород хом ашёси қазиб чиқаришни ошириш ҳамда мавжуд қудуқларнинг бир маромда ишлатилишини таъминлаш ҳамда янги конлар очиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича самарали натижаларга эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Ўзбекистонда углеводородларни қазиб чиқаришдаги улуши табиий газ қазиб чиқариш бўйича 63,0 фоиз, газ конденсати қазиб чиқариш бўйича 67,0 фоиз, нефть қазиб чиқариш бўйича 13,0 фоизни ташкил этади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги табиий газ қазиб олиш конлари, узоқ йиллардан бери ишлатилаётганлиги сабабли, қатлам босимлари тушиш кузатилмоқда. Қайд этиш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖда 96 фоиз табиий газ қазиб чиқариш компрессор станциялари орқали амалга оширилмоқда.Газ қазиб олиш барқарорлигини таъминлаш ҳамда газ захираларини максимал ўзлаштириш мақсадида, ҳар йили қўшимча сиқув компрессор станцияларини қуриш орқали қазиб олиш ҳажми таъминланмоқда.

Ўтган йили углеводородларни қазиб чиқариш кўрсаткичларига эришиш учун, 84 та қудуқда бурғилаш ишлари, 711 та қудуқда капитал таъмирлаш ва 27 та технологик чора-тадбирлар бажарилди.

Натижада ўтган йилда 32,2 млрд куб метр табиий газ, 1 428,6 минг тонна газ конденсати, 100,2 минг тонна нефть қазиб чиқаришга эришилди.

2022 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ конларнинг табиий газ заҳираси 35,1 млрд куб метрга, газ конденсати захираси 1 206,0 минг тоннага ўстирилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Ўзбекистонда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги улуши автобензин бўйича 72,0 фоиз, дизель ёнилғиси бўйича 46,0 фоиз, авиакеросин бўйича 83,0 фоизни ташкил этади.

Ўтган йилда 1,7 млн тонна углеводород хомашёси қайта ишланиб, 999,8 минг тонна автобензин, шундан «GTL» нафта ҳисобига 24,6 минг тонна, 470,6 минг тонна дизель ёнилғиси, шундан «GTL» дизель ёнилғиси – 139,5 минг тонна, 140,8 минг тонна авиакеросин, шундан «GTL» авиакеросини ҳисобига – 13 минг тонна ишлаб чиқарилди.

Қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин билан узлуксиз таъминлаш ва унинг нархини кескин ошишини олдини олиш мақсадида ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензини учун акциз солиғи «ноль» ставкада қўллаш белгиланди. Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфдаги АЁҚШларда АИ-80 автобензин нархи 6 800 сўмдан 5 700 сўмгача арзонлаштирилиб, 2022 йил 13 декабрдан арзон нархда аҳолига етказиб берилди.

Маълумот учун: Республика бўйича жами 2 127 та ёқилғи қуйиш шоҳобчалари фаолият кўрсатмоқда, шундан 239 таси «Ўзбекнефтгаз» АЖ га тегишлидир («UNG Petro»га қарашли – 69 та; нефть базаларга қарашли – 170 та).

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Ўзбекистонда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдаги улуши 80,0 фоизни ташкил этди.

2022 йилда 697,8 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга эришилди. Истеъмолчиларга жами 683,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 26,1 минг тоннага кўпдир. 615,2 минг тоннаси аҳолининг маиший эҳтиёжлари ва ижтимоий соҳалар учун «Ҳудудгазтаъминот» га имтиёзли нархда (1 тоннаси учун 495 минг сўмдан) юкланди.

2022 йилда жами 655,2 млн доллар қийматида инвестициялар ўзлаштирилди.

Тизимни талаб даражасида ишлаши, янги конлар қидириш ва қудуқлар эксплуатацияси учун ҳамда компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларининг модернизациялаш жараёнлари учун 2022 йилда жами 655,2 млн доллар қийматида инвестициялар ўзлаштирилди. Шундан 355,2 млн доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига тўғри келади.

Хусусан, умумий қиймати 128,5 млн долларга тенг бўлган қуйидаги 2 та объект қурилиб, ишга туширилди:

- Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Шўртан" Бош иншоотидан Шўртан газкимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" заводигача 33 км узунликдаги газ қувури ишга туширилди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 40,7 млн долларни ташкил этди. Лойиҳа доирасида 12 нафар мутахассис иш билан таъминланди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида кунлик 14,0 млн куб метр тозаланган табиий газни транспорт қилиш имконияти яратилди.

- «Денгизкўл» конида сиқув компрессор станцияси ишга туширилди. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати – 87,8 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида 15 нафар мутахассис иш билан таъминланди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йиллик қўшимча 290 млн куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Шунингдек, таъкидлаш лозим «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг филиаллари йирик иш берувчи тармоқ ҳисобланади. Бугун тизим корхоналарида қарийб 36 мингга яқин ишчи-хизматчилар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг 3881 нафарини хотин-қизлар, 6040 нафарини ёшлар ташкил этади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2022 йилда давлат бюджетига 7,8 трлн сўм миқдорида, 2021 йилга нисбатан 1,8 трлн сўмга ёки 130 %га кўп солиқ ва дивидендлар тўланди. Тушумларнинг ўсиши «Uzbekistan GTL» заводи ҳисобига тўғри келди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг