Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Малика», «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Белдирсой» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари инвесторларга сотилади

«Малика», «Пойтахт» бизнес мажмуаси, «Белдирсой» ва «Чорвоқ» дам олиш масканлари инвесторларга сотилади

Фото:«Xabar.uz»

Президент ўтказаётган селекторда таъкидланишича, жорий йилда давлат улуши мавжуд корхоналар 3 бараварга қисқартирилади. Бу ҳақда Xabar.uz томонидан маълум қилинди.

Март ойи якунига қадар «Пойтахт» бизнес мажмуаси, 46 гектар ҳудудга эга «Белдирсой» ва  76 гектар майдонли «Чорвоқ» дам олиш маскани ҳамда пойтахт марказидаги 4 гектарли йирик савдо комплекси («Малика») инвесторларга сотилиши режалаштирилган. Давлат улуши сотиладиган объектлар сони 12 та бўлиши кутилмоқда.

Апрел ойида «Кварц», «Жиззах пластмасса» ва «Кафолат суғурта» каби 18 та корхоналардаги давлат улуши сотилади. Жорий йилнинг биринчи ярмига қадар бюджетга 1 триллион сўм тушум бўлиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг