Қозоғистонликлар энг кўп Ўзбекистонга пул жўнатган – 25 млрд тенге
2025 йил сентябрь ойида Қозоғистондан халқаро пул ўтказмалари ҳажми 71,6 миллиард тенгега етди. Август ойига нисбатан операциялар сони 5,1фоизга ўсган бўлса, умумий ҳажм 1,6 фоизга камайган.
Ҳисобот ойида қозоғистонликлар энг кўп пул ўтказмаларини Ўзбекистонга йўллашган – 25 млрд тенге (барча халқаро операцияларнинг 34,9 фоизи).
Шунингдек:
- Россияга – 20,3 млрд тенге (28,4 фоиз)
- Туркияга – 11,3 млрд тенге (15,8 фоиз)
- Грузияга – 4,2 млрд тенге (5,8 фоиз)
Мутаҳассислар таъкидлашича, Ўзбекистон ва Россияга йўналган пул ўтказмаларининг ўсиши мамлакатлар ўртасидаги меҳнат ва оилавий алоқаларнинг фаоллиги, шунингдек, хорижда вақтинчалик ишлаётган фуқаролар сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Туркия эса туризм ва бизнес соҳаларидаги ҳамкорлик туфайли рейтингда ўз позицияларини мустаҳкамламоқда.
Шунингдек, Қозоғистонга Ўзбекистондан пул жўнатмалари ҳажми сентябр ойида 2,6 млрд тенгени ташкил қилган.
Таҳлилчилар таъкидича, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама пул оқими валюталар курсининг ўзгариши ва миграция оқимларига қарамасдан барқарор қолмоқда. Шу билан бирга, рақамли пул ўтказмалар ва онлайн-сервисларга бўлган қизиқиш ошиб бормоқда – улар тез ва хавфсиз операцияларни амалга ошириш имконини беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter