«Ўзмиллийбанк» АЖ Тошкент шаҳри марказида жойлашган туристик иншоотларни сотувга чиқарди

«Бухоро» меҳмонхонаси
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ Тошкент шаҳри Олмазор тумани, «Ҳастимом» МФЙ, Қорасарой кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси Марказига туташган «Ҳастимом» туристик марказига тегишли кўчмас мулк объекларини савдога қўймоқда.

Туристик комлекс ўз ичига қуйидаги объектларни олади:
- 56 та жойга мўлжалланган ва 300 жойли ресторанга эга «Бухоро» меҳмонхонаси;
- 30 та жойга мўлжалланган ва 300 жойли ресторанга эга «Самарқанд» меҳмонхонаси;
- умумий майдони 866 м2 бўлган «Боғдод» ресторани;
- умумий майдони 930 м2 бўлган «Мадина» ресторани;
- майдони 29 м2 дан 632 м2 гача бўлган 25 та савдо нуқталари.
Тўлов шартлари: кўчмас мулк олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида сотув баҳосидан 30%ли аванс, қолган 70% кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг 1 ой ичида.
Ҳамкорлик шартлари: Зарур ҳолларда инвестор «Ўзмиллийбанк»дан мулк қийматининг 70 фоизини қоплаш учун кредит олиши мумкин.
Қўшимча маълумот олиш ёки учрашув ташкил этиш учун «NBU Invest Group» АЖга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш., Миробод тумани, 95 Я. Ғуломов кўчаси (8-қават).
Телефон: +998 78 148-26-58.
E-mail: info@nbuig.uz
Алоқадаги шахс: Рисқулов Акбар (+998 97 443-42-82, ariskulov@nbuig.uz)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter