Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой Марказий Осиёдан қанча табиий газ олмоқда?

Хитой Марказий Осиёдан қанча табиий газ олмоқда?

Фото: «Neftegaz.RU»

«Cnina National Petroleum Corporation» («CNPC») 2018 йилнинг 1 январидан бери Марказий Осиё — Хитой магистрал газ қувури орқали 46,9 млрд. куб метр табиий газ импорт қилди. Хитойга 2017 йил давомида 38,7 млрд. куб метр газ импорт қилинганди, 2018 йилда бу мамлакатга газ етказилиши 10 млрд. куб метрга кўпайишга яқин турибди. Бу ҳақда «Regnum» ёзмоқда

Учта тармоқдан иборат Марказий Осиё — Хитой магистрал газ қувурининг умумий узунлиги 2000 километрдан зиёд, шундан 118 километри Туркманистон, 530 километри Ўзбекистон, 1300 километри Қозоғистон ҳудудидан ўтган.

«CNPC» компанияси 2018 йилнинг ноябрь ойида магистрал газ қувури тўлиқ қувват билан ишлай бошлашига оз қолганини билдирди, бироқ тўртинчи тармоқ устидаги ишлар тўхтатиб қўйилди.

Туркманистон ноябрь ойида ТАПИ (Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон) магистрал газ қувурини қуриш қийматини сезиларли пасайтиришга эришганини маълум қилгач, хитойликлар агарда ушбу лойиҳа қатнашчилари тармоқнинг бир учини Покистон орқали ХХРнинг ғарбий чегараларигача олиб келишга рози бўлишса лойиҳага қўшилишга шайлигини билдирганди. Ҳозирча бу музокаралар қандай тугагани номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг