100 нафар ўзбекистонлик ҳажга бепул юборилади
Президент ташаббуси билан 100 нафар ўзбекистонлик «Президент ҳожиси» сифатида ҳаж сафарига бепул юборилмоқда.
Маълум қилинишича, бепул ҳаж йўлланмалари турли соҳалар вакилларига, жумладан, маҳалла раислари, илм-фан, тиббиёт, хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритган фидойи фуқароларга тақдим этилган. Улар орасида оғир йилларда диний соҳада меҳнат қилган инсонларнинг яқинлари ҳам бор.
«Президент ҳожиси» дастури доирасидаги тантанали тадбирларда ҳаж йўлланмалари эгаларига топширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги ҳаж мавсуми 2 майдан 18 майга қадар давом этади. Мавсум доирасида 15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик муқаддас зиёратни амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнатилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter