Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда умра ва ҳаж сафарларига бориш учун 2035 йилгача навбатда турганлар бор

Қорақалпоғистонда умра ва ҳаж сафарларига бориш учун 2035 йилгача навбатда турганлар бор

Фото: «Minor.uz»

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши маълумотларига қараганда, умра ва ҳаж сафарларига бориш ниятида 2035 йилгача навбатда турган фуқаролар бор экан. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, умра сафари учун Қорақалпоғистон Республикасига 150 ўрин ажратилган бўлиб, жорий йилдаги умра сафари баҳор ойларига тўғри келади. Ҳаж сафари эса куз ойларида бўлади. Шу муносабат билан шаҳар ва туманларда маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари, масжид имом-хатибларига сафар қилиш ниятидаги ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказиш бўйича топшириқлар берилган.

Аввалроқ Саудия Арабистонида ҳаж хизматларини кўрсатувчи компаниялар тарифлари кўтарилиши муносабати билан 2018 йилдан зиёрат қилиш нархлари оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ижтимоий ва диний ташкилотлар билан алоқа масалалари бўйича котибиятининг ЎзАга маълум қилишича. жорий йил ҳаж сафарига бориш нархи ошиши кутилмоқда. Хабарда Ҳаж ва умра зиёратлари нархининг оширилиши туфайли сабабли номзодлар сони камаяётгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бошлаб ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланганди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). 2018 йилдан 10000 нафар зиёратчилар Умрага юборилиши маълум қилинган. Жорий йилнинг баҳорида 8500 нафар, рамазон мавсумида 1500 нафар юртдошларимиз умра зиёратини адо этиши белгиланган. «Умра — 2018» баҳор мавсуми 2018 йил 1 февралдан бошланишини режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг