Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

22 март. Мирзо Улуғбекнинг таваллуд куни, Галилейнинг тазарруси, қулликнинг бекор қилиниши, биринчи кинофильм ва таксилар, Эроннинг «қайта туғилиши» ва бошқа воқеалар

22 март. Мирзо Улуғбекнинг таваллуд куни, Галилейнинг тазарруси, қулликнинг бекор қилиниши, биринчи кинофильм ва таксилар, Эроннинг «қайта туғилиши» ва бошқа воқеалар

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Бутунжаҳон сув ресурслари куни
  • Халқаро таксичилар куни
  • Халқаро Болтиқ денгизи куни

Воқеа-ҳодисалар

XIX асргача

  • 1613 йил — бир гуруҳ инсонлар Англиядан Америкага йўл олишди ва у ерда Бостон шаҳрини қуришни бошлашди.
  • 1633 йил — Жордано Брунога ўлим ҳукми ўқилган жойда Галилео Галилей тиз чўкиб ўз илмий тадқиқотларидан воз кечди. Эртасига унга афв сифатида папа инквизиция қамоғини сургунга алмаштирди.
  • 1675 йил— Англия қироли Карл II Гринвичда Қироллик обсерваториясига асос солди. Обсерватория орқали ўтган меридианни инглиз денгизчилари нулинчи меридиан сифатида қўллай бошлашади. XIX аср охирига келиб халқаро ҳамжамият ҳам Гринвични нулинчи меридиан сифатида тан олди.
  • 1772 йил — Англияда қуллик қонундан ташқари деб эълон қилинди.

XIX аср

  • 1841 йил— АҚШда крахмал учун патент олинди.
  • 1874 йил— дунёдаги илк катта теннис бўйича мусобақа АҚШда ўтказилди.
  • 1888 йил— Лондонда йиғилган ўн икки футбол клуби вакиллари Англия футбол лигасига асос солишди.
  • 1895 йил— тарихда биринчи марта кинофильм омма учун Парижда намойиш этилди. Бу ака-ука Люмьерларнинг «Ишчиларнинг заводдан чиқиши» фильми эди.

XX аср

  • 1902 йил — Британия ва Форсия Европа ва Ҳиндистонни телеграф линияси билан боғлаш бўйича шартнома тузади.
  • 1904 йил — Лондоннинг «Иллюстрейтед Миррор» газетасида дунёда биринчи бўлиб рангли сурат чоп этилади.
  • 1907 йил— Лондон кўчаларида ҳисоблагичли биринчи таксилар пайдо бўлди. Шаҳар транспортининг ушбу тури номи ҳам таксиметрлар номидан олинган (французча «taxe» — «тўлов», грекча «metron» — «ўлчаш»).
  • 1935 йил— Форс давлати расман Эрон деб атала бошланди.
  • 1945 йил— Қоҳирада Араб давлатлари лигасига асос солинди. Лига таркибига биринчилар қаторида Миср, Сурия, Ливан, Ироқ, Трансиордания (ҳозирги Иордания), Саудия Арабистони ва Яман кирган.
  • 1995 йил— фазода бўлиш давомийлиги (437 сутка ва 18 соат) бўйича рекорд ўрнатган Валерий Поляков Ерга қайтди.

Таваллуд кунлари:

  • 1181 йил— Ибн ал-Фарид, араб шоири (1235 йили в.э.).
  • 1394 йил— Мирзо Улуғбек (Муҳаммад Тарағай, Моварауннаҳр ва Туркистон ҳукмдори, буюк ўзбек астрономи ва математиги (1449 йили ҳалок бўлган).
  • 1599 йил— Антон ван Дейк, фламанд рассоми (1641 йили в.э.).
  • 1768 йил— Брайан Донкин, инглиз муҳандиси, қоғоз ишлаб чиқарувчи станокни ихтиро қилган (1855 йили в.э.).
  • 1788 йил— Пьер-Жозеф Пеллетье, француз кимёгари, алкалоидлар кимёси асосчиси (1842 йили в.э.).
  • 1913 йил — Сабиҳа Гёкчен, қирувчи самолётни бошқарган дунёдаги биринчи аёл учувчи, Отатуркнинг саккиз нафар тутинган қизларидан бири (2001 йили в.э.).
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг