Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

3 апрель. Колумб ва Чаплиннинг қайтиши, ярим от кучи, Жомолунгма устидаги самолёт, Билл Гейтс йўқотган 12 миллиард ва бошқа воқеалар

3 апрель. Колумб ва Чаплиннинг қайтиши, ярим от кучи, Жомолунгма устидаги самолёт, Билл Гейтс йўқотган 12 миллиард ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Иккинчи республика эълон қилинган кун (Гвинея).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1502 йил — Христофор Колумбнинг тўртинчи экспедицияси бошланди.
  • 1559 йил — Като-Камбрезия тинчлик сулҳи имзоланди. Италия урушлари (1494 — 1559-йиллар) якунига етди.
  • 1836 йил — Россияда биринчи темирйўлни қуриш тўғрисидаги қарор чиқди.
  • 1860 йил — АҚШда трансконтинентал почта хизмати ишга тушди. Отлиқ курьерларнинг ҳар бири 75 килограммдан почтани 3 минг километрга 10 кун ичида етказарди.
  • 1879 йил — София Болгария пойтахтига айланди.
  • 1885 йил — немис ихтирочиси Готлиб Даймлер ўзининг биринчи ярим от кучига тенг двигатели учун патент олди.
  • 1896 йил — Миланда Европадаги энг нуфузли спорт нашри — «Ла Газзетта делло Спорт»(«La Gazzetta dello Sport»)га асос солинди.
  • 1905 йил — Аргентинанинг энг машҳур футбол клубларидан бири — «Бока Хуниорс» ташкил топди.
  • 1907 йил — Саскачеван университети (Канада) ташкил этилди.
  • 1910 йил — Шимолий Американинг энг баланд чўққиси — Мак-Кинли (ҳозирги номи Денали, Аляска, баландлиги 6193 метр) биринчи марта забт этилди.
  • 1911 йил — Буюк Британияда аҳолини рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди. Ўн йилда мамлакат аҳолиси 9,1 фоиз кўпайиб, 45 млн. 216,6 минг кишини ташкил этди.
  • 1928 йил — «Алиса мўъжизалар мамлакатида» асари қўлёзмаси америкалик харидорга 15400 фунт стерлинг(75260 доллар)га сотилди.
  • 1933 йил — жарроҳ Юрий Вороной Херсон шаҳрида дунёда биринчи бўлиб буйракни кўчириб ўтказди.
  • 1933 йил — Жомолунгма чўққиси устидан илк маротаба самолёт учиб ўтди.
  • 1936 йил — машҳур учувчи Чарлз Линдбергнинг ўғлини ўғирлашда айбланган Бруно Ҳауптманн қатл этилди.
  • 1945 йил — Кошице(Словакия)да Чехословакия ҳукумати тузилди.
  • 1948 йил — АҚШ президенти Ҳарри Трумэн Маршалл планини тасдиқлади. Собиқ иттифоқ лойиҳада қатнашишдан бош тортди.
  • 1955 йил — Парижда «L’Équipe» журнали ташаббуси билан саккиз мамлакат вакиллари футбол жамоалари учун Европа чемпионлари кубогини таъсис этишга келишиб олдилар.
  • 1966 йил — «Луна-10» автомат станцияси биринчи бўлиб Ой орбитасига чиқди.
  • 1967 йил — «Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари» фильми премьераси.
  • 1968 йил — Стэнли Кубрикнинг «2001 йилнинг космик одиссеяси» фильми премьераси. Кейинчалик фильм кинофантастика жанри тарихидаги энг яхши киноасар дея эътироф этилди.
  • 1972 йил — йигирма йиллик танаффусдан сўнг Чарли Чаплин АҚШга қайтди.
  • 1975 йил — Роберт Фишер чемпионликка даъвогар Анатолий Карповга қарши дона суришдан бош тортгани учун шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум этилди.
  • 1976 йил — Францияда кино соҳасидаги юксак мукофот — «Цезарь» илк соҳибларига топширилди.
  • 1984 йил — «Союз Т-11» фазога учирилди. Унинг бортида собиқ иттифоқнинг икки фазогиридан ташқари ҳиндистонлик илк космонавт ҳам бор эди.
  • 1987 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биносида чекиш тақиқланди.
  • 2000 йил — сайёрамизнинг энг бой кишиси, америкалик тадбиркор Билл Гейтс «Microsoft» акциялари қиймати кескин пасайиши туфайли 12 млрд. доллар зарар кўрди.
  • 2007 йил — «V150» электропоезди тезлик бўйича рекорд ўрнатди — 574,8 км/соат.
  • 2017 йил — Санкт-Петербург метросида террорчилик хуружи кузатилди. Портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 87 инсон жароҳатланди.

Таваллуд кунлари

  • 1783 йил — Вашингтон Ирвинг, америкалик ёзувчи.
  • 1863 йил — Ҳенри ван де Велде, белгиялик меъмор, модерн услуби асосчиларидан бири.
  • 1873 йил — Ян Янский, чех шифокори, қон гуруҳларини тоифалашнинг замонавий кўринишини таклиф қилган.
  • 1924 йил — Марлон Брандо, америкалик актёр, икки «Оскар» соҳиби.
  • 1930 йил — Ҳелмут Кол, ГФР федерал канцлери (1982—1990-йиллар), бирлашган Германия канцлери (1990—1998-йиллар).
  • 1939 йил — Виктор Садовничий, россиялик математик, МГУ ректори.
  • 1958 йил — Алек Болдуин, америкалик актёр.
  • 1961 йил — Эдди Мёрфи, америкалик актёр, кинорежиссёр, продюсер.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг