Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Академик Назар Тўраев вафот этди

Академик Назар Тўраев вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, таниқли физик олим Назар Тўраев 3 октябрь куни 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар берди.

1938 йили Денов туманида туғилган. Назар Тўраев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988) унвонига, физика-математика фанлари доктори (1980), профессор (1982) илмий даражаларига эга бўлган.

Назар Тўраев атом зарраларнинг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилишига оид соҳаларда илмий изланишлар олиб борган. У Ўзбекистонда биринчи бўлиб назарий физика масалаларини компьютерда алгоритмлаб ечишни амалга оширган.

Тўраев лазер нури билан қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини нурлантириш илмий лабораториясининг асосчиларидан биридир.

Академик 1990-1995 йилларда Олий Кенгаш депутати бўлган. 1998 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг