Андижонда ароқдан заҳарланиб вафот этган мактаб ходимлари «иши» бўйича маълумот берилди
Жорий йилнинг 22 октябрь куни Андижон шаҳридаги 36-сонли умумтаълим мактабида икки нафар ходим спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида вафот этди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 22-октябр куни 17:00 лар чамасида мактаб хўжалик мудири, фуқаро муҳофазаси тўгараги раҳбари, қоровул ва ўқитувчилардан бири дарсдан сўнг кечки овқат пайтида техник спирт истеъмол қилган. Бунинг оқибатида уларнинг тўрталаси ҳам заҳарланиб, 2 нафари вафот этган.
Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими аввалроқ заҳарланганлар орасида мактаб директори ҳам бўлганлигига доир хабарларга муносабат билдириб, мактаб директори вазифасини бажарувчи ўша куни иш вақтидан сўнг уйига кетгани ва «зиёфат»да иштирок этмаганини билдирди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари ва бошқа ҳолатлар аниқланмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter